Қозоғистонда 2027 йилда пилотсиз юк машиналари ва такси ишлай бошлайди

Қозоғистонда 2027 йилда пилотсиз юк машиналари ва такси ишлай бошлайди

Қозоғистон 2027 йилда автоном юк машиналари билан боғлиқ пилот лойиҳалар бошлаш ниятида. Шунингдек, аэротакси ишга тушади. Транпорт вазирлигида таъкидланишича, келаси йили Парламентга пилотсиз транспорт воситалари тўғрисида қонун лойиҳаси киритилади. Олдинига, Хитойда бўлгани каби, одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун йўловчиларни ташувчи тизимларга ҳайдовчилар ҳам қўйилади.

Нурлан Сауранбаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:

- Биз Шэньчжэнга бордик, уларда пилотсиз таксида юриш мумкин. Лекин унда ҳайдовчи ҳам бор. Суратга олгандим. Уларда кўчалар жуда тирбанд. Лекин хавотирга ўрин йўқ - машина А пунктдан шаҳар орқали Б пунктига етказиб қўяди. Ҳайдовчи ҳам ўтирибди. Лекин бу ўтиш даври. Биз ҳам бу ишни шу тарзда жорий қиламиз шекилли, чунки йўловчилар хавфсизлиги таъминланиши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси