Қозоғистон ва Исроил Президентлари Alem.Ai марказига борди

Қозоғистон ва Исроил Президентлари Alem.Ai марказига борди

Қозоғистон ва Исроил Президентлари Alem.Ai халқаро сунъий интеллект марказига борди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ицхак Герцогга мамлакатнинг саноати, иқтисоди ва ижтимоий соҳасини рақамлаштириш, уларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш борасидаги ютуқлари тақдим этилди. Шу жумладан, давлат раҳбарларига янги авлод интеллектуал шаҳар инфратузилмаси яратиш билан боғлиқ Astana Smart City лойиҳаси намойиш этилди. Таъкидлаш лозимки, Alem Ai ғоя туғилиши ва уни қўллаб-қувватлашдан СИ-ечимларни глобал даражада жорий этишгача бўлган технологиялар ривожининг тўлиқ циклини шакллантиряпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси