Қозоғистонда болалар ичида COVID-19 қурбонлари йўқ. Педиатрия ва болалар жарроҳлиги илмий маркази раҳбари Айгул Базарбаева айтишича, болалар одатда бу касалликни енгил, симптомларсиз ўтказади.
Берилган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатимизда 26 620 кичик ёшдагилар коронавирус юқтирган. Шундан 24 минг нафари тузалиб чиққан. Ҳозир 2 ярим минг бола шифокорлар назоратида, уларнинг 92 фоизи амбулатория шароитида даволаняпти. Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда болалар хасталаниши энг кўп минтақалар орасида Нур-Султон, Алмати шаҳарлари ва Қарағанди вилояти пешқадам учликни ташкил қилади.
Айгул Базарбаева, Педиатрия ва болалар жарроҳлиги илмий маркази раҳбари:
- Биз болалар орасида коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатларини мониторинг қилиб борамиз. Шундай ҳолатни кўрсатиб ўтишни истардим: 2020 йил 1 сентябридан 2021 йил 16 майгача Республикада 22 194 бола коронавирус инфекцияси юқтирган. Шундан 15 минг 510 нафари масофадан ўқиётганлар. Бу эса салкам 70 фоиз дегани. 7 084 нафари эса оффлайн ўқиётган болалар. 30 фоиздан сал кўп. Инфекция тарқалишининг олдини олиш учун қатор эпидемиологик чора-тадбирлар кўрилиши жуда муҳим.
Бундан ташқари, хасталанган болаларнинг кўп қисми масофадан ўқиётгани таъкидланди. Демак, буни ҳисобга олиб, келгуси йилдан барча санитария меъёрларига риоя этган ҳолда дарсларни анъанавий форматда ташкил этиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси