Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 2 минг 480 беморда коронавирус аниқланди. Пойтахтда 796, Алматида 722 нафар одам хасталанган. Учликда бир юз олтмиш беш ҳолат аниқланган Қарағанди вилояти ҳам бор. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда бир миллион 326 мингта фуқарода ташхис ижобий натижа берган. Шу кунларда 14 минг одам коронавирусга қарши даволаняпти. Шунингдек, 1 минг 206 нафар бемор шифохоналарга ётқизилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистон бўйича 9 миллион 324 минг одам коронавирусга қарши препаратнинг ҳар икки компонентини олган. 4 миллион 950 нафар фуқаро қайта эмланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.