Қозоғистонда 1 минг 809 бемор аниқланди

Қозоғистонда 1 минг 809 бемор аниқланди

Ўтган сутка давомида республикада 1 минг 809 одамда ПЗР-тест ижобий натижа берди. Коронавирус юқиш ҳолатлари бўйича ҳамон Алмати пешқадам – бу ерда 585 одамда хасталик тасдиқланди. Иккинчи ўринда – Алмати вилояти. Жами 278 одамга касаллик юққан. Пойтахтда эса янгидан вирус юқтирганлар сони 242 нафарни ташкил этди. Мамлакат бўйича ковид тарқала бошлаганидан буён хасталанганларнинг умумий сони 257 минг нафарга етди. Таъкидлаш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ўтган кеча-кундузда 1 минг 122 қозоғистонлик хавфли касалликни енгиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси