Астанада Миллий онкология марказининг янги корпуси очилди. Умумий майдони 60 минг квадрат метр бўлган шифо маскани 210 ўринли, унда поликлиника ҳам жойлаштирилади. Марказ энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган, бу эса илғор технологиялар ёрдамида даволаш имконини беради. Марказий Осиёда биринчи марта нур, радионуклид ва протон терапиялари йўлга қўйилади.
Ушбу усул самарадор ва бемор организмга кўрсатадиган зарарли таъсири анча кам. Соғлом
тўқималарга путур етиш эҳтимоли жуда камайтирилган. Бу эса болаларни даволаш учун муҳим.
Адильбек
Муқажанов,
Миллий онкология маркази бошқаруви раисининг Тиббий фаолият бўйича ўринбосари:
- Нурлантириш
Қозоғистонда яхши самара
бераётгани унда махсус ускуналар борлиги билан ҳам боғлиқ. Шулардан
бири – Ethos деб аталган аппарат, унда сунъий интеллектдан фойдаланилади. Ҳар
бир сеанс арафасида ускуна навбатдаги соғломлаштириш босқичига
ўтказиш масаласини ҳал этиш учун беморни кўриб чиқади. Ўтган
давр мобайнида ўсма кичрайиши, каттайиши, қатор жиҳатларини ўзгартириши мумкин, сунъий
интеллект маълумотларни қайта ишлаб, врачга юборади. Бу эса нурлантиришнинг асоратларини камайтириш
имконини беради.
Онкология марказининг янги корпуси
Миллий Соғлиқни сақлаш тизимини стратегик модернизациялаш доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев
топшириғига кўра қурилди. Ҳар йили унда 10 минг нафаргача
бемор даволанади. Қозоғистонликларга мажбурий ижтимоий
тиббий суғурта доирасида бепул хизмат кўрсатилади.
Скендер
Сила,
Қозоғистондаги БССТ
офиси раҳбари:
- Бугун
тиббиёт, фан ва Қозоғистон,
шунингдек, Марказий Осиё аҳли учун муҳим воқеа юз берди. Биз
сўнгги кашфиётлар асосида яратилган ракка ташхис қўйиш бўйича техникаси билан жиҳозланган замонавий марказдамиз. Рак – инсоният дуч келган энг мураккаб касаллик. Шунинг
учун унинг олдини олиш, эрта аниқлаш, ташхис
ва жадал даволашни ўзаро уйғунлаштириш одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур.
Бундан ташқари, Миллий онкология
марказининг янги корпусида циклотрон
– радиофармпрепаратлар ишлаб
чиқариш мажмуаси бор. Унда тайёрланадиган 11 та
препаратдан 7 таси Қозоғистонда биринчи марта синтез қилиняпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

