Коронавируснинг «Дельта+» штамми Нур-Султонга келди

Коронавируснинг «Дельта+» штамми Нур-Султонга келди

Коронавируснинг «Дельта+» штамми Нур-Султонга келди. Нур-Султан шаҳри бош давлат санитар врачи Сархат Бейсенова маълум қилишича, бу маълумот молекуляр-генетик таҳлил асосида тасдиқланган. Таъкидлаш лозимки, республика пойтахти ҳозир Covid-19 юқтириш бўйича антирейтингда пешқадамлик қилмоқда. Фақат ўтган сутка давомида шаҳарда 68 бемор аниқланган. Сархат Бейсенованинг фикрича, эмлаш суръатларининг пасайиши бунинг асосий сабабларидан бири.

Сархат Бейсенова, Нур-Султан шаҳри бош давлат санитар врачи:

- Вакцинация суръатларини таҳлил қилсак, 1 декабрдан 15 декабргача атиги 12 минг 866 одам эмланса, 16 декабрдан 29 декабргача суръатлар янада пасайган ва 9 минг 949 нафарни ташкил қилган.

Пойтахт бош санитар врачи маълум қилишича, вакцина олганлар сони камайиши туфайли жамоавий иммунитет даражасидан пасайиб кетиши ва касалланиш ҳолатлари кўпайиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.