Қозоғистонда бир кеча-кундузда беш мингдан зиёд одам коронавирус билан касалланган. Бу - мамлакатда хавфли вирус юқтиришга оид янги антирекорддир. Мамлакат бош шаҳрида бир ярим мингдан ошиқроқ бемор аниқланган. Алмати шаҳрида яна 850 бемор қайд этилган. Учликни Қарағанди вилояти якунлаб беради, бу ерда бир кунда 603 кишида COVID-19 тасдиқланган. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда 472 мингдан ошиқ одам коронавирус инфекциясига чалинган.
Айни пайтда, Қозоғистонда деярли барча минтақа - учта мегаполис ва ўнта вилоят «қизил» зонада. Бугун Қизил Ўрда вилояти ҳам шу ҳудудга ўтган. Алмати ва Жамбил вилоятларида аҳвол бирмунча яхши. Туркистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари - хавфсиз «яшил» зонада.
Абдумалик Сарманов таржимаси