Қозоғистон-Жанубий Корея: янги инвестициявий лойиҳалар

Қозоғистон-Жанубий Корея: янги инвестициявий лойиҳалар

Қозоғистон ва Жанубий Корея умумий қиймати бир ярим миллиард долларга тенг янги инвестициявий лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Республика Бош вазири Алихан Смаилов ва Тонгги мусаффолик мамлакати Савдо вазири Ан Док Гин учрашувида таъкидлангани каби, бугунги кунда, бундан ташқари, қиймати 500 миллион доллар бўлган яна 25 та лойиҳа юзасидан музокара олиб бориляпти. Бош вазир улар қаторида янги KIA автозаводи қурилишини тилга олди ва Қозоғистон хорижлик инвесторлар республикада фаолият юритиши учун барча қулайликларни яратишда давом этишини кўрсатиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, Корея Республикаси мамлакат иқтисодиётига сармоя киритган давлатларнинг илғор ўнталигидан жой олган. У сўнгги 18 йил давомида Қозоғистонга 9 миллиард доллар инвестиция йўллаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.