Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараоша сув ҳамкорлигини кенгайтиради. Икки давлат Сирдарё сувини ҳисоблашни автоматлаштириш тўғрисида келишиб олди. Ушбу дарё ҳавзасида томонлар 10 та участкани белгилашди. Уларга оби-ҳаётдан самарали фойдаланиш учун сув исрофини назорат қилиш имконини берувчи замонавий тизимлар ўрнатилади. 5 та участка Қозоғистон ҳудудида, 5 таси Ўзбекистон ҳудудида жойлаштирилади. Томонлар лойиҳанинг техник вазифасини кўриб чиқди. Шунингдек, икки давлат халқаро молия ташкилотлари билан ҳам музокара ўтказяпти.
Сауле Темирбўлатова, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги Халқаро ҳамкорлик департаментининг Марказий Осиё бўйича сув соҳасида ҳамкорлик бошқармаси раҳбари:
- Бу ишни амалга ошириш учун Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти, GIZ компанияси жалб этилди. Ўтган йили улар Қозоғистон билан келишган, техник вазифа берган. Энди Ўзбекистоннинг розилигини кутяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

