Қозоғистондаги олий ўқув юртлари битирувчилари сифатини ошириш ва талаба тайёрлашда университетлар масъулияти механизмини жорий этиш. Мамлакат Бош вазири Асқар Мамин ҳукумат йиғилишида шундай вазифани кўндаланг қўйди. Сифатсиз таълим берилаётган юртимиздаги 15 та ўқув муассасаси ёпилган. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари эслатганидек, олий маълумотга эга бўлган мутахассислар билими бозор ва асосийси, иш берувчилар талабига мос бўлиши лозим. Бундан ташқари, бир умрлик таълим тамойиллари ва янги касбий стандартларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни фаоллаштириш ҳам муҳим. Асқар Мамин, шунингдек, 20 та минтақавий кучли ОЎЮни шакллантириш, Петропавловск ва Чимкентда «Назарбоев Университети» типида 2 та ўқув юрти очилишини молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш, шунингдек, университетларда илмий тадқиқотлар ҳажмини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган фан ва олий таълимнинг ягона рақамли платформасини яратишни топширди.
Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Шунинг учун Таълим ва фан вазирлигига топшириқ бераман: таълимни 2025-йилгача ривожлантириш концепциясидаги олий таълим сифатини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбир ва кўрсаткичлар Молия, Миллий иқтисодиёт вазирликлари, манфаатдор давлат органлари билан биргаликда жорий йилнинг 22 ноябрига қадар ишлаб чиқилсин, 2021-2025 йилларда университетлар рақобатбардошлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни Ҳукуматга тақдим этилсин.
Хуршида Абдуллаева таржимаси