Дарвоқе, “энтомофаг” деб номланган бу микроорганизмлар ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоялайди, шунинг учун бозорда талабга эга.
МУҲАММАДАЛИ АРТИХЎЖАЕВ, БОШ МУТАХАССИС-ТЕХНОЛОГ:
- Биз корхонамизда одамлар истеъмол қиладиган маҳсулот экологик тоза бўлиши учун биоҳимоячиларни етиштирамиз, иссиқхонада одатда кўплаб зараркунандалар бўлади, улар ўсимликларни кемиради, ишдан чиқаради.
Мамлакатимизда бундай экологик услуб энди-энди оммалашмоқда. Бугунги кунда Чимкентдаги корхона фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнигина эмас, балки хорижликларни ҳам энтомофаг билан таъминлаяпти.
УСЕН ИСАЕВ, ЧИМКЕНТ ШАҲАР ТАДБИРКОРЛИК БОШҚАРМАСИ БЎЛИМ БОШЛИҒИ:
- 2021 йилда лойиҳа 5 миллион тенге миқдоридаги грантга эга бўлди. Бу маблағ Туркистон, Жанубий Қозоғистон ва Қизил Ўрдадаги, шу билан бирга, Тароз ва Чимкент шаҳарларидаги иссиқхоналарида энтомофаг етиштириладиган корхоналарни ривожлантиришга йўналтирилди.
Экспертлар айтишича, қишлоқ хўжалигидаги кўплаб ишлаб чиқарувчилар ҳозирги вақтда химикатларсиз маҳсулот етиштиришнинг мана шундай усулларига ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Хуршида Абдуллаева таржимаси