Машҳур Жусуп Кўпеев ҳақидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Машҳур Жусуп Кўпеев ҳақидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Астанада Машҳур Жусуп Кўпеев ҳаёти-ижодига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Тўплам шоир ва этнографнинг 165 йиллигига нашр қилинган. Китоб муаллифи шоирнинг чевараси Абай Шарапиев. Унинг айтишича, катта бобоси қозоқ халқи манфаатига хизмат қилган, ижтимоий-сиёсий жараёнларда, мамлакат мустақиллиги шаклланишида фаол иштирок этган. Китобда баён қилинган, ҳали янги ушбу маълумотларни муаллиф кўп йиллар давомида тўплаган. Асар адади 1000 нусха. Тўплам Миллий кутубхона жамғармасига ўтказилади.

Абай Шарапиев, Машҳур Жусуп Кўпеевнинг чевараси:
- Мазкур китобда бобомиз одамларни даволагани тўғрисидаги ишончли маълумотлар келтирилган. Одамлар уни авлиё деб билган, атайлаб унга келган. Фарзандли бўла олмаётганлар ҳам шифо топган. Унинг номини халқ абадий эъзозлайди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси.