Замонавий мода ишқибозлари қозоқ миллий либослари ва бош кийимларини танлаяпти. Айниқса, дўппилар, қулоқчин, саукеле ва кимешеклар ёшлар ичида урфга кирди, дейди Сабира Ўткелова. Чевар қадимий усулларда бўлажак либосни бичади. У қадимий аждодларнинг технологиясини ипидан игнасигача такрорлайди. Чунки анъанавий костюм халқнинг кўп асрлик тарихи ва азалий меросини акс эттириши зарур.
Сабира Ўткелова, чевар:
- Қозоқ қизлари ҳеч
қачон юзини яширмаган. Улар тақинчоқларини ҳам кийимларини очиқ кўрсатишдан
тортинишмаган. Масалан, бу тақинчоқ шашбау деб аталади. Унинг овози узоқлардан
эшитилиши мумкин, тақинчоқнинг жаранггига қараб қизнинг феъли қандайлигини
билиб олишингиз мумкин.
Сабира Ўткелова чеварликка ҳавас она сути билан ўтганини яширмайди. У аввалига қўғирчоқлари учун кийим тиккан, улғайганидан кейин эса намат тайёрлаш ва бўйра тўқишни ҳам ўрганиб олган. Бош кийимларини тикишни эса 15 йил муқаддам бошлади. Уста чевар салкам мингта маҳсулот тайёрлашга улгурди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.