2026 йилда сунъий ер йўлдошлари учирилади

2026 йилда сунъий ер йўлдошлари учирилади

Қозоғистон 2026 йилга бориб янги сунъий ер йўлдошларини учириш ниятида. Улар техник аудитга кўра  фойдаланиш муддати 2023 йил охиригача узайтирилган KazEOSat-1 ва KazEOSat-2 ўрнини босади. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги Аэрокосмос қўмитаси раҳбари маълум қилишича, эски аппаратлар 2023 йил охиригача ишлатилиши мумкин.

Баубек Ўралмағамбетов, Қозоғистон Республикаси рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги аэрокосмик қўмитаси раиси:

 Прогнозимизга кўра, сунъий ер йўлдошларимиз 2026-2027 йилгача ишлатилиши мумкин. Лекин бу фақат тахмин, шунинг учун муаммони ҳал этиш учун 2026 йилда ўртача узунлиги 5 метр пиксель фарқ бўлган учта KazEOSat-MR сунъий ер йўлдошларини учириш тўғрисида шартнома имзоладик.

Эслатамиз, KazEOSat-1 ва KazEOSat-2 2014 йилда орбитага чиқарилганди. Космик тизимлар қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва сув захиралари, ердан ва табиатдан фойдаланиш самарадорлигини масофадан кузатиб бораяпти. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа давлат органларига маълумот узатмоқда.  

Абдумалик Сарманов таржимаси