Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони яна орта бошлади. Бир ой ичида беморлар сони 5 марта кўпайди. Тиббиётчилар таъкидлашича, омикроннинг янги штамми – цербер тарқала бошлаши касаллик юқишига олиб келди.
ЖАННА ПРАЛИЕВА, АСТАНА ШАҲРИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ НАЗОРАТИ ДЕПАРТАМЕНТИ РАҲБАРИ ЎРИНБОСАРИ:
- Цербернинг бошқаларидан фарқи шундаки, у жуда тез юқади. Симптомларига келсак, улар омикроннинг бошқа турларидаги билан бир хил. Ўткир вирус респиратор касалликлари каби кечади. Иситма чиқади, тана қақшайди, ҳолсизлик сезилади. У қадар хавфли эмас. Мураккаб кечмайди.
Эпидемиологлар фикрича, мамлакатда касаллик тарқалиши сабабларидан яна бири - COVID-19 га қарши иммунитетнинг пасайиши. Ревакцинация тавсия қилиняпти. Таъкидлаш зарур, беш ярим миллиондан зиёд қозоғистонлик қўшимча доза олган. Ҳозир республикада 2 минг эмлаш пункти ишлаб турибди.
МАЙРА РИСПАЕВА, ШИФОКОР:
- Зиддитанача Т-лимфоцит, В- лимфоцит ва Т-ҳужайрадан иборат. Улар одатда 6 ойдан кейин камая бошлайди, шунинг учун ревакцинация керак. Биринчи, иккинчи, учинчи дозани олсангиз, вакцинация ва ревакцинацияда фаол қатнашсангиз, касалликка қарши иммунитет кучли бўлади.
НУРШАЙ АЗИМБАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ БОШҚАРМА БОШЛИҒИ:
- Мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши 670 мингдан зиёд вакцина дозаси бор. Улар ичида энг кўп талаб қилинаётгани – Pfizer компанияси ишлаб чиқарган «Камернати» вакцинаси. Ундан бизда 200 минг доза бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси