Йил охиригача Мажилис
янги Қурилиш кодексини тақдим этиш ниятида. Унинг таркибига 4 та асосий қонун
киритилади, қатор меъёрий-қонуний ҳужжатларга ўзгартишлар киритилади. Бугун
пойтахтда бўлиб ўтган Қурилиш форумида долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Экспертлар фикрича, кодексни жорий этиш, шунингдек, қурилиш жараёнини онлайн тартибда
назорат қилиш учун имконият яратувчи E-Qurylys ахборот тизимининг ишга туширилиши
меъморчилик ва шаҳарсозлик соҳасида қатор муаммоларни бартараф этади. Бутун
дунёда қўлланаётган FIDIC келишувлар шартлари жорий этилиши ҳам ўзгаришларга
олиб келади. У Қозоғистонда ҳозирча фақат Жаҳон банки, ЕТТБ, ОТБ каби халқаро
молиявий ташкилотлар иштирокидаги
лойиҳалардагина ишлатилмоқда.
Кирилл Лоновенко , FIDIC контракт-менежер:
- FIDIC – қурилиш
соҳасидаги халқаро стандартлардан бири. Бирор аниқ мақсадга келсак, бу тизим автомагистраллар,
йўл мажмуалари, тиббиёт марказлари, меҳмонхоналар ва бошқа барча турдаги
иншоотларни лойиҳалаштириш учун яроқли. FIDIC
– махсус меъёрий жараёнларга доир база
яратган. Президент Тўқаев ички лойиҳалар ҳам FIDIC талабига мос шаклда қурилиши
кераклигини таъкидлади. Бу ғояни рўёбга чиқариш учун биринчи босқичда хорижлик профессионалларни
жалб қилиш керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси.