15 март куни учинчи Миллий қурултой ташкил этилади. Анжуман Атирау вилоятидаги Сарайшиқ шаҳрида Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтказилади. Минтақада Қозоғистон халқи бирдамлигини мустаҳкамловчи мазкур муҳим тадбирга фаол тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.
Абилай Қурмет, жамоат арбоби:
– Миллий Қурултойда мамлакат учун муҳим масалалар кўтарилади, деб ўйлайман. Бундай эзгу ишлар Амал байрами арафасида ўтказилиши яхши белги. Бу кунда одамлар эски аразларни унутади, ҳамжиҳат бўлади. Шунинг учун қурултой ҳам, Амал байрами ҳам халқимиз бирлиги тимсоли дейиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.