Қозоғистонда кенг кўламли
тошқинлардан зарар кўрганларга ёрдам бериш
давом этяпти. Фуқароларга уй жиҳозлари –
маиший техника, сув ва иссиқлик таъминоти тизимлари учун ҳам маблағ ажратилади.
Бош вазир ўринбосари маълум қилишича, мамлакат тиббий ташкилотлари
кучайтирилган тартибда ишлаяпти. Дори-дармон захираси яратилган. Эпидемияларга қарши курашувчи бригадалар тузилган.
Тамара Дуйсенова, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири ўринбосари:
- Тошқиндан зарар кўрган ҳудудлар аҳолисига тегишли ижтимоий тўловлар муддатидан олдин берилади. 1 сентябргача шундай тартибда иш юритилади. Бундан ташқари, ногиронликни қайта тасдиқлаш ва биринчи чоракда манзилли ижтимоий ёрдам белгиланганлар жорий йилнинг 1 июлигача бу имкониятдан фойдаланади. Меҳнат вазирлигининг тегишли буйруқлари чиқарилди.
Республикада Qoldau.gov.kz сайти
ишга туширилди. Ундан мақсад: жабрланганларга ёрдам бериш чоралари, тезкор хабарлар, сўнгги янгиликлар, расмий шахс ва
вазирликлар баёнотларини ягона майдончада тўплаш. Шунингдек, ёрдам олиш учун онлайн аризалар қабул
қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.