Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтган XXII биринчилик бунга йўл очиб берди, дея маълум қилди спортни ривожлантириш дирекцияси вакиллари. Эслатамиз, мамлакатимиз спортчилари бешта финал беллашувнинг тўрттасида ғолиб бўлди. Қозоғистонлик Санжар Ташкенбай, Махмуд Сабирхан, Асланбек Шимбергенов ва Нурбек Ўралбай олтин медаль олди. Дулат Бекбауов иккинчи ўрин билан кифояланди. Медаллар ҳисобида терма жамоамиз иккинчи ўринда. Қозоғистон жамоаси 1993 йилдан буён жаҳон биринчилигида қатнашиб келяпти. Сайёранинг 16-биринчилигида спортчилар 18 олтин, 16 кумуш ва 22 бронза мукофот олган. Натижада, республика АҚШни қувиб ўтди ва учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринда - Куба, иккинчи ўринда – Россия.
Абдумалик Сарманов таржимаси