Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев Ҳукумат йиғилишида жисмоний тарбия-соғломлаштириш иншоотларини бунёд этиш учун янгича ёндашувни таклиф қилди. Вазирлик раҳбари фикрича, ҳаддан зиёд қимматга тушадиган, кўпчилиги кейин бўш қолиб кетадиган Спорт саройларидан воз кечиш вақти келди. Унинг фикрича, замонавий, жадал қуриладиган ва кам харажат талаб қиладиган спорт модулларига кўчиш вақти келди. Улар республиканинг бир неча минтақаларида спорт зали етишмаслиги муаммосини ҳал қила олади. Бундай иншоотларни Туркистон, Алмати вилоятлари, Нур-Султон ва Чимкент шаҳарларида бунёд этиш зарур. Таъкидлаш лозимки, мамлакатда шу кунда 42 минг спорт объекти мавжуд, уларнинг 23 мингтаси қишлоқ жойларда.
Даурен Абаев, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири:
– Иншоотлар мақсадга мувофиқ бўлмаган майдонларни ўз ичига олади. Атриумлар, улкан йўлаклар, дегандай. Биз ёндашувни ўзгартиришни таклиф қиламиз. Бу масалада тез қуриладиган ва харажати кам спорт модулларини кўрсатиш мумкин. Масалан, Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги қишлоқ аҳоли манзилгоҳларини спорт инфратузилмалари билан таъминлашда шундай усулдан фойдаланяпти. Улар анча қулай, арзон ва тез битади. Ҳокимликлар бундай ёндашувни кўриб чиқишини сўрайман.
Вазирлик 2025 йилгача спорт инфратузилмаларини ривожлантириш режасини тақдим этди. Унинг доирасида 140 лойиҳа рўёбга чиқарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.