Совриндорлар тўртта номинацияда танлаб олинади. Бу «Наср», «Назм», «Драматургия» ва «Болалар адабиёти». Ҳар бир категория ғолиблари унвон, диплом, кўкрак нишони ва пул мукофотига эга бўлади. Танловда 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ижодкорлар иштирок этиши мумкин, дея маълум қилган Маданият ва спорт вазирлиги. 1 июндан қоғоздаги ва электрон шаклдаги аризаларни қабул қилиш бошланган, бу иш 30-санада якунланади. Асосий шарт шуки, таклиф қилинаётган асарлар янги, бундан олдин миллий ва халқаро танловларда қатнашмаган бўлиши керак. Таъкидлаймиз, мукофот ёш истеъдодларга давлат кўмагини кўрсатиш, қозоғистонлик қаламкашларнинг янги авлодини шакллантиришга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси