Қозоғистонда ишга тушириш мураккаб, бир неча юз метрдан бир неча минг метргача чуқурликда бўлган қазилма бойликлар конлари ўрганиляпти. Саноат ва қурилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, уларни топиш учун замонавий усуллардан фойдаланиляпти. Шу жумладан, турли аномалияларни аниқлаш мақсадида спектр таҳлили усулларидан фойдаланган ҳолда масофадан кузатиш ишлари амалга ошириляпти. «Кўринмас» объектларни топиш учун аэрогеофизик тадқиқотлар амалга ошириляпти. Жорий йилда республиканинг Шимолий Балхаш соҳиллари ва Қалба-Нарим руда зонасида қатор тадқиқотлар ўтказилади. Иккинчи босқичда намуналар лабораторяларда таҳлил қилинади. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили республикада 60 та фойдали қазилмалар чиқиши мумкин бўлган истиқболли участка аниқланган. Прогнозларга кўра, улардан 300 миллиард доллар қийматга эга хомашё олиш мумкин. Умуман олганда, ҳудудларнинг геологик ўрганилиши 2 миллион квадрат километрга етди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.