Сунъий
идрок судья ўрнини боса олмайди, лекин одил судлов тизимини ривожлантиришда
муҳим воситага айланиши мумкин. Евроосий Иқтисодий иттифоқи судининг Россия
Федерациясидан сайланган судьяси Наталья Павлова телеканалимизга берган
интервьюсида маълум қилишича, рақамли технологияларнинг жадал ривожлааркан, суд
тизими ҳам унга мослашиши керак. Қарорларни машиналарга топшириш эмас, балки
кундалик ишларни осонлаштириш, катта ҳажмдаги ҳуқуқий маълумотларни таҳлил
қилиш, суд амалиётини тартибга келтириш, фуқаролар ва бизнес одил судловга
мурожаат эта олишини осонлаштириш лозим. EОИИ давлатлари раҳбарлари Астанада
сунъий интеллектни масъулиятли ривожлантириш бўйича қўшма баёнот имзолади,
демак, бу йўналиш янада кенгаяди. Наталья Павлова суд жараёнларини замонавий
технологияларга мослаштириш муҳимлигини таъкидлади. Хусусан,
видеоконференсалоқа, қарорларни электрон ижро этишни жорий этиш, процессуал
меъёрларни такомиллаштириш лозим. Унинг фикрича, СИ мавзуси бугунги кунда ҳам
миллий, ҳам халқаро судлар учун долзарб.
Наталья Павлова,
Россия Федерациясидан Eвроосиё иқтисодий иттифоқи суди судьяси:
- Бугунги кунда ижтимоий муносабатларнинг деярли барча соҳаларига сунъий идрок таъсир кўрсатмоқда. Энг муҳими, суд ўзи хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши кераклиги, инсон ҳам сунъий интеллектга боғланиб бораётганини унутмаслик керак. Янги воқеликда одил судлов ҳуқуқларни қандай шаклда самарали ҳимоя қилишини ҳисобга олиш керак. Фуқаролар, бизнес аҳволи, иқтисодий иттифоқимизнинг фаровонлиги шунга ҳам боғлиқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

