Қозоғистон-Ўзбекистон туристик йўналишлар ишлаб чиқмоқда

Қозоғистон-Ўзбекистон туристик йўналишлар ишлаб чиқмоқда

Қозоғистон ва Ўзбекистон бир неча қўшимча туристик йўналишлар очиш ниятида. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкентда бўлиб ўтган маданият вазирлари йиғилишида шундай баёнот берилди. Янги ташаббус икки томонлама алоқани янада мустаҳкамлаш имконини беради. Масалан, туристик йўналишлардан бири Туркистондан бошланади ва Самарқанд орқали ўтиб, Бухорода якунланади. Ушбу йўлак давомида тегишли инфратузилмалар ишлаб турибди. Анжуман иштирокчилари кино, театр, кутубхона ва музей ишида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Даурен Абаев, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири:

– Бу йўналишга Туркистондан ташқари Тароз ҳам киритилади. Кейинроқ Каспий соҳиллари бўйлаб круизлар ташкил қилиш ниятидамиз.

Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари:

- Ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Президент ислоҳотлари бошланганида туризм улуши ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизига ҳам етмасди. Пандемия арафасида 3,9 фоизга етди. Барчамизга маълум, Ўзбекистон иқтисодиёти пандемия даврида ҳам ўсишдан тўхтамади. Лекин бу офат давом этар экан, туризм бўҳрон ичида қолди, дейиш мумкин.     

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.