АҚШлик тревел-блогерлари Қозоғистон туризмини илгари суради

АҚШлик тревел-блогерлари Қозоғистон туризмини илгари суради

Уммон ортидан келган меҳмонлар учун «Қазақ Туризм» компанияси USAID ташкилоти билан ҳамкорликда Алмати вилояти бўйлаб махсус пресс-тур ташкил этди. Янги олган контентини обуначи ва ўқувчилари билан баҳам кўраётган хорижликлар республикамизнинг маданий ўзига хослиги, анъана ва урф-одатлар, табиат ғаройиботлари билан танишди.

Кристофер Жеймс Митчелл,  тревел-блогер /АҚШ/:

- Мамлакатингиз тўғрисидаги кўплаб маълумотларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирдим. Обуначиларимда юртингиз тўғрисида тасаввур шаклланди. Бундан мақсад – имкон қадар кўпроқ одам бу ажойиб ўлка, бу ерда юз бераётган жараёнлар билан танишишига имконият яратиш. Бутун дунё Қозоғистоннинг бой тарихи ва ғаройиботларини билиши керак, деб ҳисоблайман. Тоғлардаги манзараларни кузатаётганимда, қайта-қайта ҳайрат қуршовида қолганини таъкидлашни истардим. Энди Қозоғистонни сайёҳлар кашф этиши учун имкон қадар кўпроқ материал қўйиш ниятидаман.

Чарин каньони, Қайинди, Кўлсой. Тоғ чўққилари, кўл ва дарёлар. Ўлканинг сўлим табиати кишини ўзига жалб қилади. Алматига келган саёҳатчилар ва уларнинг кўплаб ўқувчилари ҳаяжон билан фикр билдиряпти. Изоҳларда Илиорти Алатау ёнбағирларида ястаниб ётган кенг ҳудудлардаги табиат манзаралари ҳамда қозоқ меҳмондўстлигидан олинган завқ борасида фикрлар ёзиб қолдирилган.

Кевин Уэгар, тревел-gbcfntkm /АҚШ/:

- Фаол туризм борасидаги тажрибамиз, табиат, маданият, бу ердаги турли емаклардан буткул ҳайратда қолдим. Ҳаммаси жуда ажойиб. Лекин мен учун энг муҳими – қозоғистонликлар билан мулоқот тажрибаси. Менимча, унинг асосий бойлиги – меҳмондўст, бағрикенг одамлари. Қозоғистон ақл бовар қилмас даражада гўзал, унда табиат манзаралари, кўллар, тоғлар, чанғи курортлари бор. Пиёда сайёҳларга бу ер ёқиб қолиши аниқ. Бу юрт саёҳатчиларга кўп нарса тақдим эта олади. Қозоғистоннинг Шимолий Америкада кўпчилик билмайдиган  жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилаётганимдан мамнунман.

Абдумалик Сарманов таржимаси