Улар мамлакатнинг 19 та олий ўқув юртига қабул қилинади. Бу фақат магистратура ва докторантурага киришни истовчилар учун. Айни вақтда, 8 та таълим даргоҳида абитуриентлар давлат тилини ўрганиши учун 200 та ўрин очилади. Фан ва олий таълим вазирлигининг тегишли лойиҳаси муҳокама учун ягона майдончага қўйилди. Бундан ташқари, ал-Форобий номли Қозоқ миллий университети ва Гумилёв номли Евроосиё миллий университети хорижлик фуқароларга 50 та грант таклиф этди. Туркия ва бошқа туркийзабон мамлакатлардан ташриф буюрган фуқароларга Халқаро Қозоқ-Турк университетидан 200 та грант ажратилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси