Қозоғистон яшил энергетикани ривожлантиради

2035 йилгача мамлакат энергобалансида ТЭМ улуши 24,4 фоизни ташкил қилиши кутиляпти. Ҳозирча бу кўрсаткич 6 ярим фоизга етди. БМТ билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар рўёбга чиқариляпти. Дастурга мувофиқ, секторга инвестиция киритишдаги таваккаллар 40 фоизга камайди, аукционлар орқали савдо ва яшил облигациялар ёрдамида 5 миллион доллар хусусий инвестиция жалб этилди. Яшил технологиялар жорий этиш учун 60 дан зиёд кичик бизнес вакилларига имтиёзли кредитлар ажратилди. Петропавловскдаги биоёнилғи чиқариш корхонасини ҳам шулар қаторида.

Илья Пампур, тадбиркор:

- Бизга харажатлар ўрнини қоплашда ёрдам кўрсатишди. Яъни, бино қурдик, зарур ускуналар харид қилдик, бу харажатларнинг бир қисмини бизга қайтариб беришди. Молия, кредит ёрдами олгандик, ушбу кредитнинг бир қисмини БМТ Тараққиёт дастури тўлади. Натижада, ишлаб чиқариш учун харажатларимиз анча кам бўлди.

Секторни ривожлантиришда, экспертлар таъкидлашича, ТЭМдан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида қонун қабул қилиниши ҳам ўз улушини қўшди. У тадбиркорлар чиқарган яшил энергияни ҳуқуқий шахс ташкил қилмасдан сотишга имкон яратади. Ўз навбатида, энергия узатувчи ташкилотлар электр тармоқларига эркин кириб бориш учун йўл очади.

Адамбек Нуржан, БМТ Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси:

- Ҳозир бизнес томларга бемалол 200 киловатт қувватга эга қуёш станцияси ўрнатиши, ўз эҳтиёжи учун электроэнергия ишлаб чиқариши, кўрсатилган тариф бўйича ортиқча энергияни тармоққа сотиш имконига эга бўлади. Бунга 19 июнда давлат раҳбари имзолаган қонун лойиҳасига кўра эришилди. Биз келгуси бир неча йил ичида бу ишнинг мевасини кўришимизга умид қиламан.

Абдумалик Сарманов таржимаси