Қозоғистон ва Қирғизистон агросаноат мажмуаси соҳасида ҳамкорликдан манфаатдор. Республикалар зироатчилик ва чорвачиликни ривожлантиради. Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, тиғиз иқтисодий кооперацияни йўлга қўйиш, агросаноат маҳсулотларини биргаликда қайта ишлаш, генетик материал алмашинув, юқори самарали навлар уруғи ва кўчати савдосини ривожлантириш кўзда тутилган. Ветеринария ва фитосанитария соҳалари ривожлантирилади. Бундан ташқари, келгуси йиллар давомида ҳар икки томон вакиллари агросаноат маҳсулотларининг ўзаро савдоси ҳажмини имкон қадар кенгайтиришни режа қилган. Қозоғистондан чорва олиб кетишдаги чекловлар бекор қилиниши натижасида Қирғизистонга наслдор жониворлар ҳамда уруғ етказиш бўйича ишлар фаоллашуви кутиляпти. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги агросаноат мажмуаси маҳсулотлари бўйича товар айланмаси жорий йилнинг 8 ойи давомида 9 фоизга ўсди ва 160 миллион доллардан ошди.
Абдумалик Сарманов таржимаси