Қозоғистон янги Конституция бўйича референдумга фаол тайёрланяпти

Қозоғистон янги Конституция бўйича референдумга фаол тайёрланяпти

Қозоғистон янги Конституция бўйича референдумга фаол тайёрланяпти. Туркистон вилоятида 948 та овоз бериш участкаси очилди. Уларнинг ҳаммаси тегишли тарзда жиҳозланган. Алоҳида эҳтиёжга эга шахслар учун ҳам шароит яратилган. Овоз беришда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш учун 17 та ҳудудий комиссия иш юритяпти. 15 март куни вилоятда бир миллион икки юз минг нафардан зиёд фуқаро янги Конституция бўйича фикр билдиради.

Қуандиқ Қулажанов, участка референдум комиссияси аъзоси:

- Бугунги кунда вилоятдаги барча комиссиялар тўлақонли ишаб турибди. 22 февраль куни улар сайловчилар рўйхатларини олган. Барча участка референдум комиссиялари фаол иш юритяпти, уларда навбатчилик ташкил қилинган. Ҳозир вилоят аҳолиси сайловчилар рўйхати билан танишяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси