Қозоғистонда экин-тикин мавсумига тайёргарлик бошланди

Қозоғистонда экин-тикин мавсумига тайёргарлик бошланди

Қозоғистонда баҳорги экин-тикин ишларига тайёргарлик бошланди. Янги қишлоқ хўжалик йилида мамлакатда 24 миллион гектар ерга уруғ қадалиши мўлжалланган. Бу эса аввалги йилга нисбатан 180 минг гектарга кўп. Экинларни диверсификациялаш давом этяпти. Дон экинлари мадони 16 миллион гектаргача камаяди. Шу жумладан, буғдой майдони 100 минг гектарга камаяди. Айни вақтда маккажўхори ва мойли ўсимликлар етиштириладиган ҳудуд 55 минг гектарга кенгайтирилади. Миришкорлар экин-тикин мавсумини кўнгилдагидек ўтказиши учун имтиёзли молия ва захиралар ажратилади. Шу кунгача уумумий ҳажми 240 миллиард тенге кредит учун 1 минг 700  та ариза келиб тушди, арзонлаштирилган дизель ёнилғиси етказиб бериш эса февраль ойидан йўлга қўйилади. Мақсад: энг қулай иқлим шароитида баҳорги экин ишларини якунлаш ва имкониятлардан унумли фойдаланиш. Қишлоқ хўжалиги ҳамда Сув захиралари ва ирригация вазирликлари замонавий суғориш усулларидан фойдаланган ҳолда экин далаларидан самарали фойдаланиш режаларини тақдим этиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси