Қозоғистоннинг
барқарор ривожланиши, инфляция динамикаси ва уни барқарорлаштириш чора-табирлари. Миллий банк раҳбари Президентга
фаолият натижалари бўйича ҳисоботи ва келгуси режаларини тақдим этди. Тимур
Сулейменов Давлат раҳбари топшириқлари қандай бажарилаётганини ҳақида гапирди.
Шу жумладан, иқтисоднинг реал секторини молиялаш, «Миллий жамғарма – болаларга» дастури, Миллий тўлов тизимини
ривожлантириш дастурларининг рўёбга чиқарилиши, очиқ банкинг тамойиллари жорий
этилиши ҳақида
маълумот берди. Бундан ташқари, давлат
хизматлари ва бюджет
харажатлари шаффофлигини оширишда рақамли тенгедан фойдаланиш истиқболлари тилга
олинди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Миллий банкнинг асосий фаолият йўналишлари бўйича қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.