Қозоғистон яна 6 давлат вакцинация паспортини тан олди. Мамлакат бош санитар врачи Ерлан Қиясов тегишли қарорни имзолади. Энди мамлакат ҳудудида Аргентина, Эрон, Сан-Марино, Беларусь, Арменистон ва Эстония эмлаш сертификатлари ҳам кучга эга ҳисобланади. Аввалроқ бу рўйхатга Венгрия, Таиланд, Монголия, Грузия, Қирғизистон, Молдова ва Туркия киритилганди. Шу тариқа, бугунги кунда Қозоғистонда жаҳоннинг 13 мамлакатига тегишли ковид-сертификатлар кучга эга.
Абдумалик Сарманов таржимаси