Қозоғистонда биологик хавфсизлик тўғрисида қонун ишлаб чиқилади

Қозоғистонда биологик хавфсизлик тўғрисида қонун ишлаб чиқилади

Жорий йилда Қозоғистонда биологик хавфсизлик тўғрисида қонун ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой вазирлик кенгайтирилган коллегия йиғилишида маълум қилди. Унинг айтишича, қонун доирасида  38 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгаришлар киритилади.  Улар аҳоли саломатлигини баҳолаш, таваккаллар ва таҳдидларга жавоб бериш тизимини такомиллаштиришга доир. Биохавфсизликни таъминлаш учун мамлакат хазинасидан тахминан 55 миллиард тенге ажратилади. Шунингдек, 2025 йилгача мамлакатда санитария-эпидемиология хизматини рақамлаштириш концепцияси ишлаб чиқилади.

Алексей Цой айтишича, икки йилдан сўнг врачларнинг ўртача маоши 561 минг тенгегача кўтарилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш босқичма-босқич, шу жумладан, жорий йилда 30 фоизга кўтарилади. Ушбу мақсадда 222 миллиард тенге йўналтирилади. Жами 247 минг нафар ходим маоши ошади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.