Қозоғистон пойтахтида коронавирус билан хасталаниш ҳолатлари камайгани туфайли стационарлар ёпила бошланди. Шуни айтиш керакки, Нур-Султонда COVID-19 юқтириш ҳолатлари 21 фоизга камайган. Шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълум қилишларича, сўнгги икки кунда яна 3 та 370 ўринли ковид госпитали ёпилган. Улар эпидемия авжига чиққан май-июль ойларида очилганди. Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, келгуси ҳафтада яна икки шифохонада КВИ беморларига ажратилган бўлимлар ёпилади. Умуман олганда, бир ой ичида мегаполисда вирус юқтириш ҳолатлари 3 марта камайган. Айни вақтда, Алматида ҳам карантин юмшатилади. Санитар-врач қарорига мувофиқ, 6 сентябрдан «Ashyq» лойиҳасига аъзо бўлганлар тун ярмигача очиқ бўлади, етакчилар эса 02.00 гача мижоз қабул қила олади. Дам олиш кунлари турли масканларга фақат «яшил» мақомли фуқаролар бориши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси