Қозоғистон олимларининг ноу-хоулари йўллар қурилиши ва таъмирида ишлатилади. Шу жумладан, улар кашф қилган қўшимча битум ва тупроққа қўшилади, минерал кукун, чизиқлар учун бўёқ, йўл қопламасини ёшартирувчи эритмалар кенг ишлатилади. Натижада, материаллар 30 фоизга кам сарфланади, магистраллар хизмат даври 5 йилдан 7 йилгача узаяди. Жорий йилда ишланмалар синови бошланади.
Марат Қарабаев, Қозоғистон
Республикаси Транспорт вазири:
- Биз энг камида икки йил давомида турли об-ҳаво
шароитларида ишлатишимиз, синаб кўришимиз керак.
Ишланмаларанинг бир қисми турли лойиҳаларда қўлланиляпти. Қозоғистон олимлари кашф
қилган Қозоғистон материаллари, шу жумладан, ўтган йили Qarmet ва ERG базаларида мавжуд
бўлган қаттиқ қазилмалар чиқиндисидан ясалганлари тажриба учун ишлатилди. Жорий
йилда ҳам маълум участкаларда синалади.
2035 йилгача Қозоғистонда 6 минг километр йўл модернизация қилинади
Умуман олганда, 2035 йилгача
6 минг километр йўл модернизация қилинади. 13 минг километр йўл
таъмирланади. Лойиҳаларда қатнашаётган мамлакат компаниялари учун
енгилликлар кўзда тутилган.
Марат Қарабаев, Қозоғистон
Республикаси Транспорт вазири:
- Хорижий компаниялар билан
консорциум тузиб ишлаётган Қозоғистон компанияларига тендерларда 23 фоизгача
енгиллик берилади. Қарағанди - Жезқазған,
Ақтўбе - Улғайсин, Сариағаш айланма йўллари бунёд этилиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

