Қозоғистон авиахабларни ривожлантиради

Қозоғистон авиахабларни ривожлантиради

Қозоғистонда авиахаблар ривожланишда давом этади. Астана ва Чимкентда иккинчи учиш-қўниш чизиқлари бунёд этилади, Алмати ва Атирауда терминаллар реконструкция қилинади. 2026 йилда Европа, Осиё, Яқин Шарққа янги авиайўналишлар очилади. Бундан ташқари, Марказий Осиё ва МДҲ давлатларига бўлган йўналишлар тармоғи кенгайтирилади. Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Салтанат Томпиева маълум қилишича, бу чора-тадбирлар мамлакат транзит салоҳиятини, авиаалоқа сифатини оширади, минтақаларга етиб боришни осонлаштиради.


Салтанат Тўмпиева, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси:


- Астана ва Чимкентда иккинчи учиш-қўниш чизиқлари қурилишини,  Алмати шаҳар аэропортида ички рейслар терминаллари реконструкциясини бошлаш, Ақтау шаҳар аэропорти перронини капитал таъмирдан чиқариш режалаштирилган. Айни вақтда, минтақавий лойиҳалар, шу жумладан, Атирау аэропортида янги терминал қурилиши, Павлодар аэродроми реконструкция қилиниши мўлжалланяпти. Давлат раҳбарининг туристик йўналишларга етиб боришни осонлаштириш борасидаги топшириқлари доирасида Катон-Қарағай, Зайсан ва Кендерли курорт зоналарида аэропортлар қурилишини якунлаш, Арқалиқ шаҳри аэропортини тиклаш режалаштирилган.


Бундан ташқари, 2026 йилда ICAO билан фуқаро авиациясини ривожлантириш режаси якунланади, у 2050 йилгача соҳани такомиллаштириш стратегиясини белгилайди.


Абдумалик Сарманов таржимаси