Жорий йилда Қозоғистонда 65 та сут-товар фермаси қурилади. Улардан 20 таси иш бошлади. 24 лойиҳа устидаги ишлар якунланяпти. Энг кўп янги корхона Шимолий Қозоғистон вилоятида барпо этилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, бу минтақада ўтган йилдан бошлаб старт олган сут-товар фермаларини имтиёзли кредит асосида бунёд этиш тажрибаси тобора кенг ёйилмоқда. Айни вақтда, бир қанча минтақаларда чорвачилик мажмуалари қуриляпти. Шу жумладан, Алматида 12 та, Ақмўлада 7 та, Павлодар ва Шарқий Қозоғистонда 6 тадан, Қўстанайда 5 та, Ғарбий Қозоғистон 4 та ва Ақтўбеда битта сут-товар фермаси бунёд этиляпти. Туркистон, Абай ва Жетису вилоятларида эса еттита лойиҳа ниҳоясига етказилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.