Ақмўла - маблағ жалб этишда пешқадам

Ақмўла - маблағ жалб этишда пешқадам

Бугунги кунда бундай энергетика объектларини ишга туширишда Ақмўла вилояти пешқадамлик қилмоқда. Унда 9 та шамол электр станцияси ишлаб турибди. Кўкшетауда яна олтита станция қурилиши режалаштирилган. Уларнинг умумий қуввати 300 мегаваттдан зиёд. ТЭМ ҳамжамияти берган маълумотга кўра, Жамбил ва Алмати вилоятларида ҳам қуёш ва шамол энергетикаси фаол ривожлантириляпти. Шимолий Қозоғистонда ҳам бу соҳа истиқболли. «Qazaq Green» берган маълумотга кўра, сўнгги йилларда электр энергетикани ривожлантириш тикланувчи энергия манбалари ҳисобига амалга оширилмоқда. Ҳозир мамлакатда 130 та муқобил энергетика объекти мавжуд. Жорий йилда яна 15 таси ишга тушади. Бугунги кунда «яшил» манбаларнинг энергия балансидаги улуши 4 фоизга тенг. 2030 йилгача Қозоғистон бу кўрсаткични 15 фоизга етказиш ниятида, 2060 йилга бориб углерод нейтраллигига эришилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси