Ҳукумат раҳбари нефть-газ соҳасини ривожлантириш
бўйича йиғилиш ўтказди. Ўлжас Бектенов Қозоғистонда Атирау вилоятидаги йилига 500
минг тонна полипропилен ишлаб чиқариш қувватига эга нефть кимёси заводи, учта
газни қайта ишлаш корхонаси каби йирик лойиҳаларни ишга тушириш зарурлигини
таъкидлади. Давлат ер ости бойликларидан фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлайди. Солиқ
ва инвестициялар билан боғлиқ қонунчилик такомиллашди, Тадбиркорлик кодекси
ҳамда «Қазилмалар тўғрисида» кодексга корхоналарга тушадиган юкламани
камайтиришга қаратилган ўзгаришлар киритилди. Мураккаб лойиҳалар бўйича ер ости
бойликларидан фойдаланувчилар учун енгиллаштирилган намунавий контракт ишлаб
чиқилди. Ҳукумат нефть ва нефть маҳсулотлари бозорлари эркин фаолият юритиши
учун янги ислоҳотлар ўтказишни кўзлаган. Ўз навбатида, бизнесдан фаолиятида
маҳаллий маҳсулотлар улушини
кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қшллаб-қувватлаш бўйича чоралар
кўрилиши кутилади, дея таъкидлади Бош вазир. Шуни ҳам айтиш керакки, нефть-газ
соҳаси мамлакат иқтисодиётида катта ўрин тутади. Солиқ тушумлари ва иш ўринлари
шаклланишида унинг улуши катта. Ўтган йили республикада 90 миллион тонна нефть
қазиб олинди, умумий захиралар эса 2,9 миллиард тоннага тенглиги айтилмоқда.
Абдумалик Сарманов
таржимаси