Қозоғистон ялпи ички маҳсулот ўсиши бўйича МДҲда ВА Марказий Осиёда пешқадам. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон, Қирғизистон,Тожикистон, Беларусь, Грузия, Арманистон, Молдовадан олдинда. Finprom.kz берган маълумотга кўра, Халқаро валюта жамғармаси мамлакат иқтисоди 2028 йилга бориб 355 миллиард долларга етишини, яъни, жорий йилдагидан 37 фоизга ошишини прогноз қилган.2023 йилда Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 259 миллиард долларни ташкил қилди, бу эса 2022 йилдагидан 15 фоиз кўп. Таъкидлаш лозимки, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукумат 2029 йилгача Қозоғистон иқтисодиётини икки марта кенгайишига эришиши, яъни ЯИМ 450 миллиард долларга етиши лозимлигини таъкидлаган. Бунга эса ҳар йили камида 6 фоизли ўсиш кузатилганидагина эришиш мумкин. Бу стратегик мақсадга эришишда қайта ишлаш саноатидаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши катта ўрин тутади. Эслатамиз, жорий йилда нохомашё соҳасида 290лойиҳа ишга тушиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.