Қозоғистон Исроил ва Фаластинни муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди

Қозоғистон Исроил ва Фаластинни муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин – Исроил зиддиятлари жиддий кескинлашиши, тинч аҳоли ўртасида кўплаб қурбонлар берилиши муносабати билан чуқур хавотир билдирди.

Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:
- Томонларни вазиятдан тинч йўл билан чиқишга имкон берувчи сиёсий йўллар ахтаришга чақирамиз. Икки давлатгина эмас, бутун Яқин Шарқда вазиятнинг янада кескинлашишига олиб куелувчи ҳаракатларга бормасликка чақирамиз.

Қозоғистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Иисроилдаги фуқаролар билан мунтазам алоқада, уларга ахборот ва турли шаклдаги ёрдам кўрсатиш учун қайноқ линия ташкил қилган. Зарурат туғилса, ватанга қайтариб олиб келиш учун ушбу давлатда бўлган фуқаролар рўйхати тузиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.