Эксперт: Қозоғистон иқтисодиётга СИ технологияларини муваффақият билан жорий этмоқда

Эксперт: Қозоғистон иқтисодиётга СИ технологияларини муваффақият билан жорий этмоқда

Қозоғистон дунёнинг сунъий идрок мажмуавий стратегиясини ишлаб чиққан  илк давлатларидан бирига айланди. Бу жадал ривожланаётган технологиялар даврида ҳар жиҳатдан ўйланган ёндашув, дея таъкидлайди Халқаро солиқлар ва сармоялар маркази президенти Дэниел Уитт. Эксперт фикрича, агар рақамли инновациялар учун давлат даражасида шароит яратилмаса, улар сояда қолавериши мумкин. Унинг айтишига кўра, юртимиз бу вазифани муваффақиятли уддалади, Қозоғистонда бир пайтнинг ўзида ҳам рақамли, ҳам анъанавий иқтисодиёт равнақ топмоқда.


Дэниел Уитт, Халқаро солиқлар ва сармоялар маркази президенти:


 – Мамлакат янги технологияларга очиқ, шу билан бирга, уларни ўйлаб, аста-секин жорий этяпти. Бунинг учун зарур ҳуқуқий, тартибга солувчи ва солиқ базаси яратилмоқда. Ва бундай ёндашув натижа келтириши табиий. Кўплаб давлатларда янги технологиялар пайдо бўлиши кўп ҳолларда уларни чеклаш ёки тақиқлашга олиб келади. Бир йил олдин,  Астана халқаро форумида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ҳукумат  СИни ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ҳақида айтганди. Бу чин маънода таъсирли.


Америкалик эксперт Транскаспий транспорт йўналиши ролининг муҳимлиги борасида ҳам фикр билдирди, унда Қозоғистон асосий ўрин тутади. Дэниел  Уитт фикрича, Ўрта йўлак турли давлатлар эътиборини тобора кўпроқ ўзига жалб этмоқда, глобал транспорт хабига айланган ва Осиё-Европа орасидаги етказмалар барқарорлигини таъминлайди. Қозоғистон ва Озарбайжоннинг тегишли инфратузилмаларини равнақ топтириш ҳам шунга хизмат қилади.


Дэниел Уитт, Халқаро солиқлар ва сармоялар маркази президенти:


– Каспий минтақаси глобал логистика хаби сифатида ўзгариши реалликка айланди. Савдо оқимлари ўсиши кузатиляпти. Ва бу фақат авто ва темир йўллар ҳақида эмас. Гап рақамли инфратузилма устида бораётир. Бу сув ости оптик-толали алоқа линияси қурилишига ҳам тааллуқли. Қозоғистон мураккаб вазифаларни ҳал қилади, мамлакат юмшоқ инфратузилмани ҳам яхшироқ равнақ топтириши мумкин. Божхона тартибини рақамлаштиришга диққат қаратилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси