Қозоғистон Президенти Ақтўбе вилоятида бўлди. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг минтақага амалий сафари саноат корхоналари билан танишувдан бошланди. Биринчи объект лойиҳавий қиймати йилига 7,5 миллион тонна хром рудасига тенг бўлган «Бўлашақ» шахтаси бўлди. Корхонага жалб этилган сармоя ҳажми 1 триллион тенгедан зиёд. Шахтанинг ишга туширилиши Қозоғистон тоғ-кон саноати учун тарихий воқеа бўлиши ва ишлаб чиқаришда ўсиш учун янги имкониятлар очиши кутилмоқда.
Давлат раҳбари, шунингдек, маҳаллий таълим муассасалари билан ҳам танишди. Тоғ-кон
соҳаси учун кадрлар етказиб берадиган мамлакат ғарбидаги ягона ўқув маскани - Хромтау тоғ-техника олий коллежида 1150 дан ортиқ бўлажак
соҳа мутахассислари таҳсил олмоқда. Ўқув жараёнида
амалий ва назарий билимларни аъло даражада уйғунлаштирган илғор технологиялар қўлланади. Махсус ўқув-шахта
полигонида талабалар техника билан ишлашнинг мураккаб усулларини
ўзлаштиради. Президент ўқув муассасасининг талаба ва битирувчилари билан
мулоқотда бўлди, ишчи
касблар аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Келгуси
йил айни шу нарсани билдиради.
Талаба:
– Мен бўлажак бойитувчи мутахассисман. Бу ихтисослик ишчи касблар сирасига киради. Зиммамизга тоғ-кон соҳасидаги муҳим вазифалардан бири юкланган. Бу нафақат хром рудасини қайта ишлаш, балки уни фойдали компонентлар ва чиқиндига ажратиш ҳамдир.
Талаба:
– Мен шахтёрлар
сулоласиданман, албатта, ота-онам изидан кетишга қарор қилдим, шу коллежга
ўқишга кирдим. Ишончим
комил, меҳнат -ютуқ калити.
Шунингдек,
Қосим-Жўмарт Тўқаев Хромтаудаги 1-ўрта мактабда ҳам бўлди. Ўқув муассасасида
рақамли
технологиялар кенг жорий этилмоқда. Махсус пилот лойиҳа доирасида педагоглар масофавий тартибда тажриба
алмашади. Давлат
раҳбари онлайн тартибда ўтказилган очиқ дарсда иштирок этди ва мактабга автобус совға қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

