Қозоғистон ШҲТни ривожлантириш учун АХММ мамлакатлари салоҳиятидан фойдаланишни таклиф қилди

Қозоғистон ШҲТни ривожлантириш учун АХММ мамлакатлари салоҳиятидан фойдаланишни таклиф қилди

ШҲТ давлатлари глобал ялпи маҳсулотининг учдан бир қисмини беряпти. Ташкилот доирасидаги ички савдо ҳажми 1 триллион долларга яқинлашди. Қозоғистоннинг ШҲТ давлатлари билан ўзаро товар айланмаси ўтган йили 67 миллиард долларга етди. Мамлакат Бош вазири Ўлжас Бектенов Россия Президенти билан биргаликда ўтказилган учрашувда ушбу маълумотларн тақдим этди. Томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий алоқаларини муҳокама қилди. Тор ва кенг форматда ўтказилган ташкилотга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида транзит-транспорт ҳамкорлиги масаласи ҳам кўриб чиқилди. Евроосиёнинг асосий хабларидан бири бўлган Қозоғистон транзит қувватини фаол кенгайтиряпти. Мамлакат орқали 5 та темирйўл йўлаги ўтган, сўнгги йилларда республика орқали транзит юк ташиш икки марта ортди. Саноат кооперациясин ривожлантиришда ШҲТ Тараққиёт банки очилиши ҳамда инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилиши муҳим аҳамиятга эга. Қозоғистон бу йўналишда «Астана» халқаро молия маркази имкониятларидан фойдаланишга тайёр. Учрашув сўнггида ҳукумат раҳбарлари қатор ҳужжатларни имзолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси