Қозоғистонлик пенсионер экзотик ўсимликларни иқлимга мослаштириш билан шуғулланаяпти. Қизил Ўрда вилоятида яшовчи Ибирайхан Мусабаев 15 йилдан буён тропик мевалар ва ўсимликлар етиштираяпти. Улар 40 даражали ёзда ҳам яхши ўсади. Отахоннинг боғида делоникс, печакгул, анор ва ҳатто пальма бор. Тропик ўсимликлар вилоятнинг қуруқ иқлимига мослаша олди.
Ибирайхан Мусабаев, боғбон:
– Ўсимликларга ҳам, одамларга ҳам меҳр керак. Шунчаки
ўтқазиб қўйиб, сув қуйган билан ўсмайди. Уларни
тушуниш, эҳтиёжига кўра илиқлик, парвариш зарур. Эътиборингизни
ҳис қилади.
Пенсионер отанинг бу эрмаги кўп куч талаб
қилади. Баъзида
ўсимликлар тутмаслиги ҳам мумкин, лекин у ҳаракатни тўхтатмайди, тажрибаларини
давом эттиради. Оқсоқолнинг
ишлари самара бермоқда. Ибирайхан
Мусабаевнинг анвойи гуллари ва мевалари
завқ бағишлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

