МДҲ давлатлари ўртасида илмий-техник ҳамкорлик кенгаяди

МДҲ давлатлари ўртасида илмий-техник ҳамкорлик кенгаяди

МДҲ давлатлари рақамли трансформация ва сунъий интеллектдан фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради. Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатор ҳужжатлар имзоланди. Шу жумладан, 2026–2035 йилларга мўлжалланган илмий-технологик ривожланиш, 2035 йилгача ахборот жамияти ва рақамли иқтисодни ривожлантиришда ҳамкорлик ва асосий мультимодал транспорт йўлакларини рақамлаштириш стратегиялари бор.  Қозоғистон Бош вазири мамлакатимиз рақамли маҳсулотларни экспорт қилишга алоҳида эътибор қаратаётганини билдирди. Қозоғистон бу йўналишдаги тажрибасини хорижлик ҳамкорлар билан баҳам кўради. Ўлжас Бектенов МДҲ ҳамкорлик ва биргаликда ўзаро фойдали қарорлар учун ишончли майдонча эканлигини таъкидлади. Ҳамжамият давлатлари ялпи ички маҳсулоти йил сайин ўртача 4,5 фоизга ортиб боряпти. Беш йил ичида ички савдо ҳажми 40 фоизга кўпайди. Ўтган йили МДҲ мамлакатлари товар айланмаси 37 миллиард долларга етди. Навбатдаги йиғилиш 2026 йилнинг биринчи ярмида Туркманистон пойтахтида ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси