Қозоғистон ташаббуси билан БМТ Волонтёрлар йилини эълон қилди

Қозоғистон ташаббуси билан БМТ Волонтёрлар йилини эълон қилди

2026 йил – Халқаро Волонтёрлар йили. Қозоғистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси тегишли резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатга 54 давлат ҳаммуаллифлик этди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, халқаро миқёсда ўтказиладиган тадбирлар миллий, минтақавий ва глобал даражада волонтёрлик ҳаракати ривожланишига кучли туртки беради, ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига, кўнгиллилар ҳаракатининг асосий ривожланиш йўналишлари белгиланишига олиб келади. Таъкидлаш лозимки, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев республикада волонтёрлик ҳаракатини ривожлантиришга катта эътибор қаратаяпти. Давлат раҳбари уни «Адолатли Қозоғистон» бунёд этишнинг муҳим қисмларидан бири сифатида кўряпти. Бугунги кунда республикада 200 минг нафардан зиёд кўнгилли бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси.