Қозоғистон ва Ўзбекистонни янги темирйўл ўзаро боғлайди. Туркистон вилоятида 152 километрли Дарбаза – Мақтаарал линияси қурилиши бошланди. Қозоғистон Бош вазири телекўприк орқали янги қурилишга старт берди. Лойиҳа Марказий ва Жанубий Осиёга товар транзити учун нисбатан қисқа йўналишни очиб беради, Ўзбекистонга экспорт имкониятларини кенгайтиради. Таъкидлаш лозимки, йил бошидан буён икки давлат ўртасидаги юк ташиш ҳажми 26 миллион тоннага етди.
Алихан Смаилов, Қозоғистон
Республикаси бош вазири:
- Ўтган йили
мустақил Қозоғистоннинг 30 йиллик тарихида мисли кўрилмаган ҳажмда – жами 245 миллиард
тонна-километр юк ташилди. Жорий йилда ҳам юқори суръат сақланиб қоляпти. Йил
охиригача Ўзбекистон билан 31 миллион тонна, ёки ўтган йилгидан 16 фоизга кўп
юк алмашиш прогноз қилиняпти. Бу участканинг ўтказиш қувватини ошириш мақсадида,
шунингдек, мамлакатимиз экспорт ва транзит салоҳиятини кенгайтириш учун биз
йирик темирйўл лойиҳаси – янги «Дарбаза – Мақтаарал» линияси қурилишига старт
берамиз.
Бу лойиҳада Қозоғистон маҳсулотлари улуши 85 фоизга тенг. Бундан ташқари, у олисдаги Мақтарал ва Жетисай туманлари республика темирйўл тизимига қўшилиши оқибатида Туркистон вилоятининг салоҳиятини оширади.
Қанат Алмағамбетов,
«ҚТЖ» Миллий Компанияси» бошқаруви раиси ўринбосари:
- 9 та станция
қурилади. Темир йўл орқали Қозоғистон
юкларини тегишли туманларга, улардаги юкларни Қозоғистонга олиб келинади. Афғонистон,
Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистонга бораётган юклар бу линия орқали жадал
ўтказилади. Юк оқими 2030 йилгача 10-14 миллион тоннага ошишини прогноз
қиляпмиз. Бу кўрсаткич 20-25 миллион тоннагача кўпайиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда темирйўл инфратузилмалари қурилиши фаол амалга ошириляпти. Шу жумладан, «Дўстиқ – Мўйинти» участкасида иккинчи йўл ва Алмати айланма йўли қурилиши давом этяпти. Яқин келажакда Хитой чегарасидаги учинчи ўтиш жойига олиб борувчи «Бахти – Аягўз» линияси қурилиши бошланади. Уч йил двомида республикада 1 минг 300 километр темир йўл барпо этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.