Қозоғистонда дон ҳосили йиғим-терими ниҳоясига етди. Қишлоқ хўжалик вазирлиги берган маълумотга кўра, 17 миллион гектарда ишлар тугатилган. Умуман олганда, жорий йилда 24 миллион гектар ҳудудда деҳқончилик қилинди. Бу эса 2022 йилдагидан 652 минг гектарга кўп. Вилоят ҳокимлари берган маълумотга кўра, 11,5 миллион тонна буғдой янчилди. 2 миллион гектар ердан мойли экинлар ҳосили олинди. Шу жумладан, 943 минг тонна кунгабоқар дони йиғилди. Картошка тўла қазиб олинди. Таъкидлаш лозимки, йилнинг саккиз ойи давомида Қозоғистон буғдой экспорти бир миллиард 360 миллион долларни ташкил қилди. Бу эса 23 ўтган йилга нисбатан 23 фоизга кўп. Бундай юқори кўрсаткич 2011 йилдан буён кузатилмаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.